Жорий йил 26 март куни илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ш.Нематов филиалда бўлиб, филиалнинг илмий фаолият самарадорлиги таҳлил қилинди ва ривожлантириш бўйича мақсадли дастур муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ёшлар орасида экстремизм ғояларига берилишларининг олдини олиш ҳамда уларни илм-фан ва касб-ҳунарга қизиқтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли маърифий учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўқон шаҳар Зайнул-Обидин жоме масжиди Бош имом-хатиби Исақов Абдулқуддус Абдумажид ўғиллари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Қамбаров Мухриддин Зухриддинович, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Аҳмедова Мохирахон, 7-20 гуруҳ мураббийси Қодиров Ойбек ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Yangilanish va yasharish bayrami bo’lgan Navro’z bayrami munosabati bilan I.Karimov nomidagi TDTU Qo'qon filiali direktori tabrigi.

Shu tarovatli kunlarda tabiat uygʻonib, goʻzal diyorimizga barchamiz orziqib, sogʻinib kutgan Navroʻzi olam kirib kelmoqda. Ming yillar davomida maʼnaviy hayotimizning koʻrku ziynati boʻlib kelayotgan bu ajoyib, xosiyatli bayram, ayniqsa, bugungidek kunlarda qalblarimizga cheksiz quvonch va zavq bagʻishlamoqda. 

Assalomu alaykum, hurmatli hamkasblar, qadrli talabalar, muhtarama opa-singillar!

Avvalo yurtimizga tashrif buyurgan yosharish, yangilanish fasli bo‘lgan bahor bayrami bilan barchangizni muborakbod etaman.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, бунда, ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бериш мақсадида 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

   Бунга кўра, дастлабки ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш ҳисобланади. Айнан мазкур ташаббуснинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 2 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали бир гуруҳ профессор ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари  Қўқон шаҳрида жойлашган мусиқали драмма театрига ташриф буюрдилар.

TDTU Qo'qon filialida bir guruh faol yoshlar ishtirokida ZOOM platformasi orqali "Vazir va yoshlar" uchrashuvi bo'lib o'tdi

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги, Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил       17 декабрдаги Ф-5614-сон фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 681-сонли буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида талаба-ёшлари ўртасида  давра суҳбати ўтказилди.