Халқ фаровонлигини юксалтириш, жаҳон халқ амалий санъати, унинг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллий ҳунармандчилигини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган ушбу фармонда ҳар икки йилда Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб бориш белгилаб берилганини барча Қўқон аҳли чуқур миннатдорчилик ва катта масъулият ҳиссини уйғотади. Хусусан, “Қўқон – Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш орқали шаҳримизга сайёҳларни жалб қилиш, “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўргазма ва кўрик-танловларни юксак савияда ўтказиш орқали Ғарб мамлакатларида қадриятлар инқирозга юз тутаётган бир пайтда фестиваль меҳмонларига анъанавий қадриятларимиз, бетакрор маънавиятимизни бор бўй-басти билан намоён этиш, айни пайтда, замонавий жаҳон цивилизациясининг энг яхши сифатларини қабул қилишга шай эканлигимизни амалий тарзда намойиш этиш, бу йўлда барча имконларимизни ишга солиб, тайёр эканлигимизни билдиршимиз лозим.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган фестивалнинг навбатдагиси 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган. Ушуб фестивалда барча ҳунармандлар қатори бизнинг филиалимиз жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.