Танловнинг биринчи босқичи академик гуруҳ талабалари ўртасида        2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида, иккинчи босқичи факультет иккинчи ва учинчи курс ғолиблари ўртасида 2020 йил октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида онлайн тарзда танлов ташкил этилди. Танловда жами 12 нафар талабаларнинг иштироки таъминланди. Танлов низом талабларига мувофиқ тарзда олиб борилди. Танловда иштирок этган талабалар ўз ижодий ишларини телеграм орқали қабул қилинди.

“Ўзбекистон ёшлари бўзғунчи ғояларга қарши” мавзусида “Энг яхши видеоролик” номинациясидаги масофавий танловида филиалда таҳсил олаётган талабалар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этди.

Танловнинг иккинчи босқичида энг сара ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан  текширилди ва қуйидаги талабаларнинг ижодий иши юқори баҳоланди. Мазкур ғолибликни қўлга киритган талабалар низом талабларига кўра моддий ва маънавий рағбатлантирилиши белгиланди.

Ўрин тартиби

Талабалар Ф.И.Ш.

Таълим йўналиши

“Энг  яхши видеоролик” номинацияси бўйича

1-ўрин

Исломжон Рахимов Шавкатжон ўғли

 Электр техникаси  электр механикаси электр технологиялари йўналиши  4-19 гуруҳ талабаси

2-ўрин

Худойбердиев Шавкатжон Нурматжон ўғли

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари йўналиши 4-18 гуруҳ талабаси