Бугун, 16 ноябрдан Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнлари  анъанавий шаклда бошланди. Роппа-росса саккиз ой давом этган танаффусдан сўнг талабалар яна ўқиш жараёнига қайтдилар.

 Филиал ҳудудига талабаларни  ниқобда келиши, санитар гигиеник тартиб қоидаларга амал қилишлари филиал тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинмоқда. Уларни вирусдан  асраш учун  барча  зарур  чоралар  кўрилган. Бинога  кирувчи  ҳар  бир  талабанинг  тана  ҳарорати махсус пирометрлар ёрдамида  ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан зарарсизлантирлмоқда. Аудиторияларда талабалар карантин қоидаcига амал қилган ҳолда дарсда ўтириши назоратга олинмоқда

Ўқиш  жараёнлари  1 курс талабалари учун 1-сменада, 2, 3 курс талабалари учун  2-сменада  олиб борилмоқда. 1-смена дарс жараёнлари тугаши билан барча аудиториялар, коридорлар, фоелар дизенфекция қилинмоқда.  Дарс бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси мадҳияси тингланиб, шундан сўнг дарс жараёнлари бошланмоқда.

""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""""