Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Қўқон филиали “Математика, табиий-илмий ва умумкасбий фанлар” кафедрасига қуйидаги вакант (бўш) профессор-ўқитувчилар лавозимларига танлов эълон қилади:

  1. Кафедра мудири: доцент – 1 ўрин;
  2. Кафедра профессори – 1 ўрин;
  3. Кафедра доценти – 2 ўрин;
  4. Кафедра катта ўқитувчиси – 3 ўрин;
  5. Кафедра ассистент-ўқитувчиси – 3 ўрин;
  6. Кафедра стажёр-ўқитувчиси – 5 ўрин.

 

Танловда қатнашишни хоҳловчилар филиал директори номига ариза берадилар, аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа ва олий маълумот тўғрисидаги диплом нусҳаларини топширадилар.

Қатнашувчиларда илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар), илмий унвон дипломи ва нусҳаларини, шунингдек, илмий ишлар ва ихтироларнинг рўйхатини ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим этишлари керак.

          Аризалар газетада эълон қилинган санадан бошлаб, 1 ой муддат ичида қабул қилинади.

          Эслатма: Танловда иштирок этувчилар синов дарслари ўтиб беришлари керак бўлади.

          Манзилимиз: Қўқон шаҳри, У.Носир кўчаси, 4-уй.

          Мурожаат учун телефонлар: (73) 541-07-94, 91-142-01-80