Маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг Тарих факультетини “Жаҳон тарихи” кафедрасида магистратура босқичини тамомлаган. 50 дан ортиқ илмий макола ва тезислар муаллифи.
Музаффаржон Мансуров меҳнат фаолиятини 2008 йилда Қўқон шаҳридаги 29 ўрта мактабда тарих фани ўқитувчилигидан бошлаган. 2008- 2010 йилларда Шайхонтохур туманидаги 324- ўрта мактабда ўқитувчи, 2011-2013 йилларда Ёзёвон иқтисодиёт касб хунар коллежида ўқитувчи, 2013- 2014 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида ўқитувчи, 2014 – 2019 йилларда Фарғона политехника институтида ассистент, 2019 йилдан эътиборан Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети Қўқон филиалида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши депутати. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. М.Мансуров “Инглиз тили” ва “Ўзбекистон тарихи” ихтисослик фанларидан малакавий имтиҳон топширган ва ижобий баҳоланган.
Мансуров Музаффаржон Шарифжон ўғлининг “Фарғона водийсида туризмнинг ривожланиш жараёнлари ва ҳолати(1980-2018 й.)” илмий тадқиқот иши ҳимояси ҳақидаги эълон 2020 йил 10 июньда ОАК сайтида, 1615 ЎзА рақами билан ЎзАда эълон қилинган. Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc 03/30.12.2019.tar.01.04 рақамли илмий кенгашда 2020 йил 16 июнда ҳимоя бўлиб ўтди. 2020 йилнинг 30 июнида 003136 номер билан 281/4 сонли баённома билан тасдиқланди.