Ҳурматли Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали профессор-ўқитувчилари ва қадрли ҳамкасблар!


Шу кунларда юртимизда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони кундан кунга ошиб кетаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турмоқдамиз. Айниқса аҳоли орасидан хам вирусни юқтириб олганларнинг чиқаётганлиги эса ачинарли ҳолатдир албатта.

Муҳтарам Президентимизнинг 8 июл куни ўтказган видеоселекторида юртдошларимизга мурожаат қилиб, 10 июлдан         1 августгача кучайтирилган карантинга ўтилиши шартлигини таъкидладилар. Ҳар бир инсон ўзини, яқинларини эҳтиёт қилиши шарт ва мажбурдир. Чунки бу бедаво кўринмас касаллик ёш танламаслиги билан ҳам хавфлидир. Шунинг учун ҳар доим огоҳ бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг, вирусдан сақланинг, Коронавирус касалиги тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти белгиланган  карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя қилинг.

Азиз ҳамкасблар! Янада огоҳ бўлайлик! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, бепарволикка чек қўяйлик! Биз учун қайғураётган Юртбошимиз Мурожаатига қулоқ тутайлик!  Соғлигимиз учун тиним билмай ишлаётган шифокорларимизнинг, Санитария-эпидемиологик осойишталик  маркази ходимларининг, туну кун осойишталигимиз учун фидойилик кўрсатаётган ички ишлар ходимларининг меҳнатларини қадрлайлик!