Xalqaro press klub 2019 yil 6 iyun kuni, Fargʻonada “Oʻzbekistonda oliy taʼlim tizimi: islohotlarning yangi bosqichi, muammolarning chuqur tahlili va tezkor yechimlar” mavzusida sessiya oʻtkazdi.

Unda viloyat hokimligi mutasaddilari, oliy taʼlim muassasalari rektorlari va prorektorlar, professor-oʻqituvchilar, talabalar, ish beruvchi korxona,tashkilotlar vakillari ishtirok etdi. Shuningdek Islom Karimov nomidagi Toshkent Davlat texnika universiteti Qo'qon filiali direktori Pulatov Sharifjon Yigitaliyevich, filialning o'quv va tarbiyaviy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari Yunusov Obidjon Qodirovich va bir guruh talabalar ham ishtirok etishdi.

Islom Karimov nomidagi TDTU akademigi Baxadirjanov MuxammadKabir Saidxanovich, fizika-matematika fanlar doktori, professor, hamda f.m.fanlar doktori Mavlonov G'iyosiddin Haydarovich universitetning Qo'qon filialida yosh talabalarga master klas darslari o'tkazishdi:

2019 йил 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали профессор-ўқитувчиларининг иштироки.

Бугун юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан кенг нишонланаётган улуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, 9 - май куни шаҳримизнинг Хотира майдони эрта тонгдаёқ каттаю кичик хамшаҳарларимиз билан гавжум бўлди. Барча бир-бирини қутлаб, кўксиларига юрт байроғи ва байрам нишонини таққанча, айёмни ҳамжиҳатликда кутиб олдилар. Байрамда кўксини жанговар орден ва медаллар безаган фахрийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида машаққатли  меҳнат қилган ва эл-юрт равнақи йўлида фидоийлик кўрсатган кекса авлод вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Хотира майдонига шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов бир гуруҳ фаоллар билан кириб келиб, барча фахрийларни байрам билан қутлади.  Ўтганлар хотираси ёдга олиниб, бир дақиқа сукут сақланди. Майдонга давлатимиз байроғи олиб кирилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон  филиалиЭлектр ва асбобсозлик таълими  йўналиши” 1-курс, 3-18 ЭА гуруҳи талабалари Тарих фанидан “Ўзбекистон худудларининг хонликларга бўлиниб кетиши” мавзуси бўйича Қўқон шаҳри Ўлкашунослик музейида сайёр машғулот ўтказишди. Ўқитувчи ф.ф.д. Рахимова Гулчеҳра.

"Yosh Olimlar" maktabi haqida yangilik.