Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали қуйидаги вакант (бўш) профессор-ўқитувчилар лавозимларига танлов эълон қилади:

  1. Кафедра мудири: доцент – 1 ўрин;
  2. “Хорижий тил”  фани бўйича: ассистент-ўқитувчи – 2 ўрин;
  3. “Физика” фани бўйича: ассистент-ўқитувчи – 1 ўрин;
  4. “Электр механик тизимларни аппаратлари, элементлари ва ўзгартгич техникаси”, “Электр машиналари”, “Электр технология асослари”, “Электрон техника материаллари ва элемантлари”, “Электр техник материаллар”, фанлари бўйича: доцент – 1 ўрин

Танловда қатнашишни хоҳловчилар филиал директори номига ариза берадилар, аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа ва олий маълумот тўғрисидаги диплом нусҳаларини топширадилар.

Қатнашувчиларда илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар), илмий унвон диплом ва  аттестат нусҳаларини, шунингдек илмий ишлар ва ихтироларнинг рўйхатини ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим этишлари керак.

Аризалар 2019 йил 20 сентябрь кунига қадар қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этувчилар синов дарслари ўтиб беришлари керак бўлади.

Манзилимиз: Қўқон шаҳри, У.Носир кўчаси, 4-уй.

Мурожаат учун телефонлар: (73) 541-17-95, 91-142-01-80

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалидан
республиканинг барча олий таълим муассасаларига   2019/2020 ўқув йили учун рўйхатга олинган абитуриентларнинг
умумий сони:

15.07.2019 й. 00:00 ҳолатига кўра 4308 нафар бўлиб, шундан 871 нафар абитуриент ТДТУ Қўқон филиалига хужжат топширган.

15.07.2019 йил 00:00 ҳолатига кўра таълим йўналишлари ва тиллар кесимида:

Таълим йўналиши (кундузги бўлим)

Тушган аризалар сони

Квота

 

Нисбат

Ўзбек

Рус

Жами

Ўзбек

Рус

Жами

1

5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)

313

40

353

30

10

40

10.4/4,0

2

5310800 – Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)

79

0

79

25

0

25

3,2

3

5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси

 (тармоқлар бўйича)

83

0

83

25

0

25

3,3

4

5320300 – Технологик машина ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)

222

50

272

30

10

40

7,4/5,0

5

5321900 – Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси

84

0

84

25

0

25

3,4

                     Жами:

781

90

871

135

20

155

5,6

Ўзбекистонда бугун, 1 июлдан сиртқи таълимга ҳужжатлар қабули бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, ҳарбий тавсиянома учун 5 фоизли квота белгиланган. Сиртқига топшириш учун иш стажи шарт эмас. Хоҳ мактабни, хоҳ коллеж-лицейни тугатибоқ, сиртқи йўналишга ҳужжат топшириш мумкин. Кўпчилик буни махсус сиртқи билан адаштирмоқда.

Сиртқига ҳужжат топшириш учун иш жойидан тавсиянома ҳам шарт эмас. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Абитуриентлардан паспорт ва диплом талаб қилинади (агар имтиёз бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат). Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади. Имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади. Имтиҳонлар тест ёки касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Қайси ОТМда тест бўлади, қайси бирида ижодий имтиҳон бўлади, буниси Давлат қабул комиссияси томонидан олдиндан тасдиқланади.

Тест синови ДТМ томонидан катта павильонларда ўтказилади, касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳонлар эса ОТМнинг ўзида бўлади. Сиртқи таълим шаклига ҳам барча имтиёзлар ўтади (ҳарбий тавсиянома олганларга, ногиронлиги бўлганларга, ҳарбийларнинг фарзандларига ажратиладиган алоҳида квоталар, чет тили сертификатлари ва ҳ.к.). 

Сиртқи таълимда ҳам учта йўналишни танласа бўлади, фақат учала йўналиш ҳам сиртқи бўлиши шарт. Кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади (масалан, 18 ёшли абитуриентнинг норматив талаби билан 40 ёшли абитуриентга қўйилган талаб фарқ қилади).

29 августга қадар имтиҳон натижалари эълон қилинади ва абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида ОТМ ректорининг буйруғи чиқарилади.

Фойдаланилган манбаа: kun.uz

Олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.

15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни олий таълим муассасаларида амалга ошириш ҳамда маънавий маърифий тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга бағишланган ўқув семинарининг иккинчи кунида назарий таклифлар ва тавсияларни бевосита амалиётга жорий қилиш бўйича амалий мулоқотлар ўтказилди.