Халқаро ҳунармандчилик фестивалига мезбонлик қилаётган Қўқон шаҳримиз туристлар билан гавжум. Дунёнинг 78 мамлакатидан 370 дан зиёд иштирокчи-ҳунармандлар ўз қўл меҳнатлари билан ясаган санъат намуналари билан иштирок этмоқдалар. Кейинги йилларда анʼанавий коʻриниш олиши кутилаётган фестивал жаҳон миқёсида туристларни энг коʻп жалб этадиган халқаро анжуманлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети Қўқон филиали талабалари ҳам Халқаро халқ амалий санъати бозори ташкилоти маслаҳат кенгаши аъзоси, халқаро эксперт Керолайн Робертсон Лопес хоним билан учрашув ташкил этдилар.

Qo‘qon shahrida 14-sentyabr kuni birinchi Xalqaro hunarmandchilik festivalining tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi.

Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti Qo’qon filiali bir gurux talabalari hamda professor-o’qituvchlari 14.09.2019 kuni Qo’qon shahrida o’tkazilayotgan “Xalqaro hunarmandchilik festivali”ning ochilish marosimida tantanavor ishtirok etishdi.

2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида ўқитиш қийматлари ўрнатилди.

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Ўтиб бораётган кунлар Акрамовлар оиласи учун бахтли онларнинг бири сифатида узоқ вақтгача эсдан чиқмаса керак. Боиси, оиланинг ўғлони Одилов Элмуроджон ТДТУ Қўқон филиали талабалар сафига Давлат гранти асосида энг юқори балл билан қабул қилинди. Меҳнат ва ўқишлари ортидан мукофотланган талабанинг ота-онасини табриклаш учун директор Ш.Пулатов номидан табрик хатини юборилиши улар учун янада кутилмаган ҳодиса бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 24 августдаги 767-сон буйруғига асосан,  1-курсга қабул қилинган талабаларнинг университет тизимида кўникмаларини шакллантириш, уларни олий таълим жараёнига тезкор киришини таъминлаш, 1-курс фанлари бўйича дастурлар (баҳолаш тартиби ва мезонлари билан биргаликда), асосий ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа материаллар), шунингдек, университетнинг ички тартиб-қоидалари билан таништириш каби қатор вазифалар юклатилган.