Жорий йилнинг 7-март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалида Амир Темурнинг 687 йилиги муносабати билан Амир Темур издошлари мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Уни филиал ёшлар масаласи бўйича декан ўринбосари Р.Умматов очиб берди.
Амир Темурнинг шахсий фазилатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Сўнгра ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Н.Шарипова Амир Темурнинг маънавий жиҳатдан олиб борган ислоҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Матбуот хизмати ходими Х.Бегматов Амир Темурнинг ҳаёт фаолияти, ҳарбий юришлари, ҳарбий стратегияси ҳамда унинг ўгитларини талабаларга батафсил тушьунтириб берди.
Давра суҳбати сўнгида талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Давра суҳбатида 25 нафар талаба фаол иштирок этди.


